Муҳаммад Мустафо (Саллоллоҳу Алайҳи Ва Ссалам)


Саодат Асри Жамияти

Турли мақолаларимиздан тўплаб ва баъзи янги мисолларнинг ҳам иловаси билан ёзилган ушбу китобда, у муборак аср моҳиятини яна ҳам яхши идрок қилинишини мақсад қилдик. Ушбу мақсад билан, иймон, ибодат, муомала ва ахлоқда қанчалар мухлислик уйғотувчи ривожланишнинг ҳукм сурганига доир, у асрнинг ҳисобсиз ибрат ва фазилат тасвирларидан баъзи мисоллар билан мавзумизни яна ҳам аниқ бир ҳолатга келтиришни орзу қилдик. Ушбу китоб Саодат Асри Жамиятининг исломий яшаш тарзи, иймон мустаҳкамлиги, ибодатга бўлган эътибори, бизларга ибрат бўлган гўзал аҳлоқи ҳақида маълумот беради. Инсониятни зулматдан нурга чиқарган Исломнинг тенгсиз гўзалликларини, айниқса назокат ва латофатини фақатгина Саодат Асрининг кўнгил иқлимига кира олишлик билан яқиндан ўргана олишлик мумкин бўлади. Китоб ислом тарихига қизуқувчи ва кенг китобхонлар оммасига мўлжаланган.


Саодат Томчилари


Кўнгил Боғидан Сўнгги Нафас

Ҳақиқатан ҳам, сўнгги нафас топ-тоза, силлиқ ва тиниқ ойнадек. Ҳар бир инсон бу ойнада умрини яхши-ёмони билан бирга, аниқ-тиниқ ҳолатда кузатишга муваффақ бўлади. Бу лаҳзаларда кўз ва қулоқларга ғафлат пардаси тушмайди. Билъакс, барча пардалар кўтарилиб, кишини ҳар хил иқрорликка — ақл ва виждоний пушаймонлик иқлимига туширади. Шундай экан, сўнгги нафасимиз ҳаётимизни пушаймонлик билан кузатадиган ойнамиз бўлмасин! Бу ойна ҳали Қуръони карим ва суннати сонийя ҳолида яшаётганимиздаёқ ҳаётимизга дохил бўлсин. Зеро, ҳақиқий бахтиёрлар ўлим билан танишмасдан аввал уни таниганлардир.
Умумий қилиб айтиш мумкинки, тасаввуфсиз мусулмонлик бўлиши мумкин, фақат бу «эҳсон» меъёридан маҳрум мусулмонники бўлади. Яъни маънавий таълим-тарбия ҳисобланган тасаввуфдан айри исломий ҳаёт кишини «Аллоҳни кўриб тургандек бандалик мароми»га етказолмайди.
«Сўнгги нафас» номи билан қаламга олганимиз бу асарда сизга тақдим қилмоқчи бўлганларимиз қисқача булардан иборат.